Pair of Vintage Old School Fru

Футбол академиялари ва мактаблари ўртасида ўтказилган Тошкент шаҳар чемпионати ниҳоясига етди.

Ҳар бир ёш тоифасидаги кечиктирилган учрашувлар бўлиб ўтгандан кейин мусобақадаги ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди. Унга кўра, академиямиз тарбияланувчилари жами тўрт ёш тоифасида энг кучли жамоага айландилар. 1993-94, 1997, 1998 ҳамда 1999 йилларда таваллуд топган ёш футболчиларимиз шаҳар чемпионлигини кўлга киритишди. 1995 ва 1996йилларда туғилган ёшларимиз эса 2-поғонадан ўрин олишди. Умумжамоа ҳисобида вакилларимиз 275 очко тўплаб, кейинги ўриндаги "Бунёдкор"ни 32 очкога ортда қолдиришди. Учинчи поғонадан 179 очко йиққан РОЗК жой эгаллади.
Биз йил давомида муваффақиятларга эришган жамоаларимизни яна бир бор табриклаймиз ва уларнинг келажакда ҳам шундай зафарли юришларини давом эттиришларига умид қилиб қоламиз.